Улуғбек Қосимов: “Ижро интизоми ишимизда тартиб қандайлигини кўрсатади. Масъуллар фаолиятига шу орқали баҳо берамиз”

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида навбатдаги “Ҳокимлик соати” муҳокамаси ўтказилди. Вилоят раҳбари кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилар экан, йил якунида барча тармоқ ва соҳаларда амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилиб, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш учун охирги муддат қолганлигини қайд этди.

– Аҳолимизни рози қилиш учун жорий йилда режалаштирган, якунига етказилмаган ишларимизни тугатиш учун бир ҳафта муддат қолди. Ҳудудлар, тармоқ ва соҳалар ўз ишларини сарҳисоб қилиб, ижро интизомини жойига қўйиши шарт. Айниқса аҳоли мурожаатлари, ҳудудларда фаоллар кўтараётган масалалар ижросига масъулият билан ёндошиш лозим. Барча даражадаги раҳбарлар фаолиятига ишидаги тартиб ва ижро интизомига қараб халқимиз баҳо беради – дея таъкидлади вилоят ҳокими.

Йиғилишда ташрифларда белгилаб берилган топшириқлар ижроси, ҳудудларда янги йил байрамини кўтаринки кайфиятда кутиб олиш, арзонлаштирилган савдо ярмаркалари фаолиятини узлуксизлигини таъминлаш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт ва бута кўчатларини экиш бўйича ишларни жонлаштириш, Термиз шаҳри ва туманлар марказий кўчаларига кўчатлар экиш ишларини якунига етказиш масалалари муҳокама қилинди.  

Кўриб чиқилган ҳар бир масала юзасидан ҳудудлар ва соҳалар кесимида масъулларнинг ахборотлари тингланиб, амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.