Вилоят ҳокими қатор бошқарма, банк ва муассасалар фаолияти билан танишди

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Инвестициялар ва ташқи савдо, Савдо-саноат палатаси, Статистика бошқармалари ҳамда Бизнесни ривожлантириш банки фаолияти билан танишди.

Бошқармалар раҳбарлари ҳамда бўлим бошлиқлари томонидан йил давомида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалари ҳақидаги ахборотлари тингланди. Ҳар бир ташкилотда қатъий тартиб-интизомга риоя қилиш, мақсад қилинган самарадорликка эришиш, барча иш жараёнларини рақамлаштириш юзасидан вазифалар белгилаб берилди.

Шундан сўнг, вилоят раҳбари режалаштирилмаган ташриф билан вилоят Болалар кутубхонасида ҳам бўлди. Электрон кутубхона фаолияти, китоблар фонди, мутолаа зали билан танишилди. Шу ерда ўқувчилар билан суҳбат қурилиб, уларнинг кутубхона хизматини яхшилаш бўйича таклифлари тингланди.

Масъулларга мазкур кутубхонани реконструкция қилиш бўйича лойиҳа ишлаб чиқиб, тақдимотга киритиш вазифаси топширилди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.