Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Сурхондарёда Ўрта Осиёда ягона йирик лойиҳа амалга оширилди

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 13 январдаги қарори билан иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолининг кўмирга ортиб бораётган эҳтиёжини қондириш мақсадида «Шарғункўмир» АЖни модернизация қилиш ва «Шарғун» шахтасида тошкўмир қазиб олишни йилига 900 минг тоннага етказиш лойиҳаси амалга оширилди. Лойиҳа доирасида бугундан Ўрта Осиёда ягона механизациялашган технологиялар асосида кўмир қазиб олиш бошланди.

Қиймати 105,5 млн долларлик лойиҳани амалга ошириш учун корхона 15,7 млн доллар миқдорида маблағ ажратди. Шурингдек, Узмиллий банк 4,7 млн доллар, Хитой давлатининг Эксим банки 89,8 млн доллар кредит маблағини йўналтирди. Бу орқали 500 дан ортиқ янги иш ўрни яратилди.

Келгуси йилдан иқтисодиёт тармоқлари ва аҳоли эҳтиёжлари учун кўмир қазиб олиш ҳамда давлат бюджетига тушумлар ўтган йилларга нисбатан 4-5 баробарга ошади.

Лойиҳанинг очилиш маросимида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, Тоғ-кон саноати ва геология вазири Бобур Исламов ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқарув раиси Зуфар Нарзуллаев ҳамда бошқа мутасаддилар, ОАВ вакиллари ва фаоллар иштирок этишди.

Тантанали очилиш маросимидан кейин журналист ва блогерлар учун инновацион лойиҳага пресс-тур ташкил этилиб, амалга оширилган модернизация ишлари билан батафсил таништирилди.

 

9 изоҳ

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.