Тахиатошда Сурхондарё тажрибаси йўлга қўйиш бўйича қилинган ишлар ва келгуси йилдаги режалар муҳокама қилинди
Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан Республикамиз ҳудудлари Қорақолпоғистон Республикаси туманларига бириктирилиб, аҳоли турмуш шароитларини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш, бириктирилган туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича вазифалар белгилаб берилган.
Хусусан, Сурхондарё вилоятига Тахиатош тумани бириктирилган бўлиб, жорий йилда ҳам сурхондарёлик тадбиркорлар томонидан туманда янги лойиҳаларни йўлга қўйиш орқали иш ўринлари яратилмоқда. Ижтимоий соҳа объектлари таъмирланиб, аҳоли турмуш шароитлари яхшиланмоқда. Айни вақтда вилоят ҳокимининг ўринбосари Алишер Амиров бошчилигидаги вилоятимиз делегацияси Тахиатош туманида бўлиб турибди.
Бугун Халқ депутатлари Тахиатош тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда Сурхондарё тажрибасини жорий этиш бўйича туманда амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар муҳокама қилинди. Сессия ишида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов видеоконфренцалоқа тарзида иштирок этиб, туман фаоллари билан амалга оширилган ишларни муҳокама қилди. Шунингдек, келгусидаги режалар ҳамда чора-тадбирлар белгилаб олинди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz