Ҳудудлар, соҳалар ва тармоқларда амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар муҳокама қилинди

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида вилоят, шаҳар ва туманлар секторлари раҳбарлари, бошқармалар бошлиқлари, кластерлар, йирик лойиҳалар ташаббускорлари ҳамда салоҳиятли тадбиркорлар иштирокида ўтказилган йиғилишда вилоятда экспорт ва инвестиция прогнозларининг бажарилиши, қишлоқ хўжалиги, коммунал соҳада олиб борилаётган ишлар масалалари муҳокама қилинди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган муҳокамада воҳада амалга оширилаётган йирик лойиҳаларнинг ишга туширилиши, бу йўналишда тадбиркорлар дуч келаётган муаммолар, янги иш ўринларининг яратилиши ҳолати ҳам таҳлил қилиниб, мутасаддиларнинг ҳисоботлари тингланди.

Масъулларга тадбиркорлар билан манзилли ишлаш, муаммоларни тизимли бартараф этиш, белгиланган иш ўринларини тўлиқ яратиш вазифаси топширилди.

Ҳудудлар ва соҳалар раҳбарларига экспорт ва инвестиция кўрсаткичлари, қишлоқ хўжалигидаги топшириқлар ижроси ҳамда коммунал хизматлар сифатини янада ошириш юклатилди.

 

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.