Қум бўронларини таъсирини камайтириш мақсадида "Қаттақум" чўлида саксовул экиш акцияси бўлиб ўтмоқда
Воҳамизнинг жанубий туманлари Шеробод, Музработ, Ангор ва Термиз, шунингдек, Термиз шаҳрининг иқлимида барча фаслларда кузатиладиган кучли шамоллар ҳамда чанг ҳодисалари асосан шимол ва ғарб томондан, жумладан, Эрон, Туркманистон ва қўшни Афғонистон ҳудудларидан кириб келади.
Мутахассисларга кўра, вилоятда йил давомида 151 кунгача шамол ва чанг тўзонлари кузатилмоқда. Натижада ҳаво дим ва чанг бўлиб, қишлоқ хўжалиги, инсон саломатлиги ва атроф-муҳитнинг мусаффолигига жиддий хавф туғдирмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг вилоятга ташрифида ушбу муаммога ҳам эътибор қаратилиб, иқлим ўзгариши салбий оқибатларининг олдини олиш ва чанг тўзоннинг таьсирини камайтириш мақсадида чўл зоналарида саксовулзорларни кенгайтириш бўйича вазифалар белгилаб берилган эди. Ҳозирда бу борада амалий ишлар, “яшил камар”лар ташкил этиш лойиҳаси бошлаб юборилган.
Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигида мазкур лойиҳанинг навбатдаги босқичи доирасида Термиз ва Ангор туманлари туташган “Каттақум” массивида саксовул кўчатлари экиш ва уруғларини сепиш ишларига старт берилди. Тадбир доирасида вилоятимизнинг ҳар бир ҳудудида минг гектардан жами 15 минг гектар майдонга Қорақалпоғистондан келтирилган 100 минг туп саксовул кўчатлари ва 80 тонна уруғ сепилиши мақсад қилинган.
Экологик тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ёшлар ҳамда кўнгилли экология жонкуярлари фаол иштирок этишмоқда.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz