Ангорда саломатликни асраш бўйича “Сурхондарё тажрибаси”ни билан танишилди
Давлатимиз раҳбарининг вилоятимизга ташрифи чоғида аҳоли саломатлигини асраш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича “Сурхондарё тажрибаси”ни йўлга қўйиш вазифаси белгилаб берилганди. Вилоятда мазкур тажрибани намунали йўлга қўйиш учун Ангор тумани танлаб олинган.
Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Ангор туманидаги 4-сонли Оилавий поликлиниканинг Хўжақия филиалида бўлиб, “Сурхондарё тажрибаси”ни намунали йўлга қўйиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш жараёнлари билан танишди.
Тумандаги 36 та маҳаллада қарийб 137 минг аҳоли хатловдан ўтказилиб, электрон рўйхати шакллантирилди ва уларнинг 39 минг нафарида турли касалликлар борлиги аниқланди. Тажрибани жорий этиш даврида 37,3 минг бемор амбулатор, 1 456 нафари туман ва 199 нафари вилоят шифохоналарида соғломлаштирилади. Шунингдек, 30 нафар беморда юқори технологик операциялар ўтказилади.
Вилоят раҳбари тиббий кўрикдан ўтаётган аҳоли билан суҳбатлашди, уларни байрам билан табриклаб, болажонлар учун совғалар топширди.
Шундан сўнг, вилоят раҳбари 10-сонли мактабда тарбияси оғир, профилактик ҳисобга олинган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан суҳбатлашди. Ўқувчиларга тажрибали ўқитувчиларни бириктириш, қўшимча фан ва спорт тўгаракларига жалб қилиш, уларни соғлом турмуш тарзига қайтариш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб берилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz