Йил сарҳисоби: Янги уй-жойлар қурилиши ва аҳоли турмуш шароитларини яхшилаш бўйича амалга оширилган ишлар

Аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида 2023 йилда жами 3 383 хонадонли 88 та кўп қаватли турар-жойлар қурилиши якунланди. Жумладан, “Янги Ўзбекистон” массивларида жами 1 136 хонадонли 49 та ҳамда талаб юқори бўлган бошқа ҳудудларда 2 247 хонадонли 39 та турар-жойлар фойдаланишга топширилди. 1 978 нафар фуқарога ипотека субсидиялари ажратилди.

Вилоятдаги 4 та маҳаллада, хусусан, Бойсун туманидаги “Дуоба”, Шўрчи туманидаги “Хушчекка”, Музработ туманидаги “Боғи эрам” ва Узун туманидаги “Янги йўл” маҳаллаларида “Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” мезонлари асосида 18 минга яқин аҳолининг турмуш шароитлари яхшиланиб, 43 та ижтимоий ва аҳолига хизмат кўрсатиш обектлари фойдаланишга топширилди.

Термиз шаҳридаги 37 та маҳаллада 2 млрд сўмдан жами 74 млрд сўмга кенг кўламли ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Ҳозирда барча туман марказларини ҳам замонавий кўринишга келтириш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.