Ҳокимлик соати: Мурожаатлар ва топшириқлар ижроси ҳамда ҳудудларда ўтказилган ўрганишлар таҳлили

Ҳафта давомида бажарилиши лозим бўлган муҳим вазифаларни белгилаб олиш, берилган топшириқлар ва дастурлар ижроси, мурожаатларнинг ҳал этилиши ҳамда дарахтлар парвариши борасида амалга оширилган ишлар таҳлили юзасидан навбатдаги “Ҳокимлик соати” йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда марказий ва ҳудудий студиялардан вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимларининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари, ҳокимликлар аппарати ходимлари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор ташкилот, идора ва бошқармалар раҳбарлари иштирок этишди. Кун тартибидаги ҳар бир масала юзасидан ҳудудлар, тармоқ ва соҳалар мутасаддиларининг ахборотлари тингланиб, бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилди.

Шундан сўнг, мутасаддилар иштирокида “Тадбиркорлар қабули” ўтказилди. Шаҳар ва туман ҳокимликлари студиялари орқали тадбиркорларнинг муаммо, мурожаатлари ҳамда таклифлари тингланиб, ижроси юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.