Улуғбек Қосимов: Асосий вазифа – “Ёшлар, соғлиқни сақлаш ва “Маънавият сектори” фаолиятини ташкил этиш. Учта йўналишда ҳам “Сурхондарё тажрибаси”ни намунали яратамиз”
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими раҳбарлигида навбатдаги “Ҳокимлик соати” йиғилиши бўлиб ўтди. Унда дастлаб, ёшлар масалаларига эътибор қаратилди.
Президентимиз ҳузурида жорий йил 12 январь куни ўтказилган йиғилишда ёшлар масалалари билан ишлаш, уларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, хорижий тиллар ҳамда касб-ҳунар ўргатиш масалаларида қатор вазифалар белгилаб берилди. Вилоятда ушбу топшириқлардан келиб чиққан ҳолда тизимли ишларни ташкил этамиз. Ҳар бир ҳудудга раҳбарларни масъул этиб белгилаймиз ҳамда уларнинг жойларда ёшлар етакчилари билан бевосита ишлаб, ёшлар муаммоларини ҳал этиш фаолиятини таҳлил қилиб борамиз – дея таъкидлади вилоят раҳбари йиғилиш аввалида.
Ҳудуд ва соҳалар раҳбарларига ёшлар билан манзилли ишлаш, аҳоли саломатлигини асраш ҳамда “Маънавият сектори”ни ташкил этиш асосий вазифа сифатида юкланди ҳамда келгусида амалга ошириладиган чора-тадбирлар муҳокама қилиниб, топшириқлар белгилаб берилди.
Шунингдек, йиғилиш давомида Президентимизнинг вилоятимизга ташрифи давомида берилган топшириқлар ижроси, ҳудудларда фаоллар томонидан кўтарилаётган масалаларнинг ҳал этилиши, ижро интизоми ҳолати ҳамда бошқа масалалар кўриб чиқилди. Ҳудуд ва тармоқлар кесимида ҳар бир масала ижроси таҳлил қилинди.
Муҳокама сўнгида вилоят Ишчи гуруҳлари томонидан АЁҚШларда ўтказилган ўрганишлар давомида кўплаб ҳолатларда "Аи-80" маркази автобензинни "Аи-95" маркалиси деб сотиш ҳолатлари аниқланган. Ушбу ҳолат кечириб бўлмас иш эканлиги танқид қилинди ҳамда ҳолат юзасидан вилоят бош имом хатиби ўзнинг муносабатини билдирди. Тегишли органларга аниқланган ҳолатлар бўйича тегишли чоралар кўриш, автобензин сотувини мунатазам назорат қилиб бориш ҳамда кунлик АЁҚШларга чиқарилаётган автобензин ҳажми ва маркаси тўғрисида аҳолини хабардор қилиб бориш топшириғи берилди.
Вилоят раҳбари тадбиркорлар муаммоларини ҳал этилишига ҳам тўхталиб, бу борада қатор сусткашликка йўл қўйилаётганлигини таъкидлади. Айрим раҳбарларга фаолиятида ўзгариш ясаши лозимлиги, олиб бораётган ишлари қониқарсиз эканлиги кўрсатилиб, огоҳлантириш берилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz
3 изоҳ