Термиз шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишилди
Хабар бериб бораётганимиздек, Сурхондарё вилояти ҳокими ҳар куни ҳудудларда аҳоли турмуш фаровонлигини яхшилаш, янги лойиҳаларни амалга ошириш, иш ўринлари яратиш борасидаги ишлар ҳамда тақдимотлар билан танишмоқда.
Бугун шундай танишувлар Термиз шаҳрида ўтказилди.
Дастлаб, шаҳарнинг 1-сектор биносида “Маънавият сектори”ни ташкил этиш ишлари кўздан кечирилди. Шу ернинг ўзида оғир ҳудуд сифатида танлаб олинган 4 та маҳаллада амалга ошириладиган ишлар юзасидан сектор раҳбарлари ҳамда маҳаллалар “еттилиги”нинг ахборотлари тингланди. Жумладан, аҳоли саломатлигини асраш, касалликлар профилактикасини олиб бориш, ёшлар билан ишлаш, китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар банлигини таъминлаш ва ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш каби масалалардаги ҳисоботлар эшитилди. Шаҳар ҳудудини кўкаламзорлаштириш, дарахт кўчатлари экиш ишларини жадаллаштириш вазифалари топширилди.
Кейинги манзилда вилоят раҳбари “Техрон-Сурхон карпетс” МЧЖнинг гилам маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан танишди. Корхонага келтирилган янги технологиялар асосида маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнини кўздан кечирди. Вилоят раҳбари ишчи-ходимларнинг корхонада яратилган шароитлар ҳақидаги фикрларини тинглади.
Шундан сўнг, вилоятимизда ягона хусусий олийгоҳ – Термиз иқтисодиёт ва сервис институтининг янги ўқув биноси қурилиши ҳамда институт фаолияти юзасидан тақдимот ўтказилди. Олийгоҳ томонидан илғор хорижий давлатларда иқтидорли талабаларнинг амалиёт ўташи ҳамда ўқитувчиларнинг малакасини ошириш тизими йўлга қўйилган.
Вилоят раҳбари, “Алпомиш кураш мажмуаси”нинг қурилиш ишлари билан ҳам танишди. Ҳозирда лойиҳа қурилиши якуний босқичда бўлиб, ишлар якунига етгач, спортчилар учун барча зарур шароитлар яратилади. Шу ерда Термиз шаҳар ҳокими 2024 йилда хорижий инвестицияларни ўзлаштириш, экспорт прогнозларини бажариш, йирик лойиҳаларни ишга тушириш бўйича режалари ҳақида тақдимот қилди. Инвестиция дастури, уй-жой коммунал соҳасидаги ишлар, аҳолини арзон ва қулай уй-жойлар билан таъминлаш, субсидияларни ўзлаштириш ҳамда бошқа масалалар юзасидан ҳам ахборотлар берилди.
Ташриф давомида “Инденим” савдо мажмуасида ҳам бўлиниб, яратилган шароитлар, маҳсулотлар нархлари билан танишилди. Ўзимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар, хусусан, кийим-кечакларнинг халқимизга арзон нархларда сотилишини таъминлаш юзасидан тадбиркор билан суҳбат қилинди.
Шаҳар бўйлаб ўтказилган ўрганишлар якунида “IT Park Сурхондарё филиали” учун танлаб олинган бўш бинолар тақдимоти ўтказилди. Ҳар томонлама қулай, барча шароитларни ўз ичига оладиган бинони танлаш, ёшларни ўқитиш ҳамда “IT” хизматлар соҳасини ривожлантириш ва экспортни кўпайтириш бўйича вазифалари топширилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz
3 изоҳ