Сурхондарё вилояти ҳокими ёшлар билан навбатдаги учрашувини ўтказди
Президентимиз ҳузурида жорий йил 12 январ куни ўтказилган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида ёшлар масалаларига алоҳида тўхталиниб, уларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича муҳим топшириқлар ва ҳар бир раҳбарга ёшлар билан индивидуал ишлаш вазифаси юкланган эди.
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, ёшларнинг муаммо ва мурожаатларини тинглаш, таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ангор туманида ёшлар билан навбатдаги учрашувини ўтказди. Видеоконфренцалоқа тарзида бўлиб ўтган учрашувда Термиз шаҳри ва бошқа туманлар ёшлари ҳам иштирок этишди.
– Ҳурматли Президентимиз ҳар бир чиқишларида, ҳох у дунё миқёсида бўлсин, хоҳ у минтақавий ёки маҳаллий бўлсин биринчи навбатда ёшлар масалаларига алоҳида эътибор қаратадилар. Эртанги кунимиз, юртимиз келажаги сиз азиз ёшлар билан боғлиқ. Шу боисдан юртимизда ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига олиб чиқилган. Бизнинг олдимизга ҳам ёшлар билан ишлаш биринчи галдаги вазифа сифатида қўйилган. Бугунги урашувимизда ҳам сизлар билан очиқ мулоқот қилиб, мавжуд муаммоларга ечим излаймиз ҳамда таклиф ва ташаббусларингизни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини белгилаб оламиз – дея таъкидлади вилоят раҳбари учрашув аввалида.
Мулоқот давомида шаҳар ва туманларга бириктирилган мутасаддиларнинг ёшлар етакчилари билан шахсан ишлаб, ёшларнинг муаммоларини манзилли ўрганиш, ҳал этиш бўйича амалга ошираётган ишлари ва келгусидаги режалари тўғрисидаги ҳисоботлари тингланди. Шундан сўнг, ҳудудий студиялардан ёшларнинг муаммолари тингланди.
Вилоят раҳбари ёшлар муаммоларини статистика ёки қоғозда эмас, амалда ҳал этиш лозимлигини таъкидлади.
Учрашувдан кейин вилоят раҳбари мутасаддилар билан аҳолини қийнаб келаётган яна бир муҳим масала – тиббиёт муассасаларида дори-дармонларнинг ишлатилиши аҳволини муҳокама қилди. Айрим туманларда ўтказилган ўрганишлар давомида тиббиёт бирлашмалари бошлиқлари ушбу масалани ўз ҳолига ташлаб қўйганлиги, беморларга кераксиз дори-дармонлар ёзилиб, маълум бир дорихоналарга йўналтириш ҳолатлари содир этилганлиги аниқланган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан ушбу ҳолатларни батафсил ўрганиб, айбдорлар ҳаракатига ҳуқуқий баҳо бериш сўралди.
Аҳолимиз қонунларимизда белгилангани каби бепул, сифатли ва кафолатланган тиббий хизматни олиши шартлиги, уларга бюджетдан ажратилаётган дори-дармонларни манзилли етказиш лозимлиги қайд этилди. Мутасаддиларга фуқароларимизнинг малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқини сўзсиз таъминлаш, бу борада доимий ва қатъий назорат ўрнатиш вазифалари топширилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz
1 изоҳ