Сариосиё туманида Хитой компанияси алюминий радиаторлар ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

Хитой давлатида бўлиб турган Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов куни-кеча Шинжон-Уйғур автоном раёнида Чэн Чжи То Хай савдо ва тижорат компанияси бош директори Ван Инчжао билан учрашув ўтказди. Унда компания билан Сурхондарёда янги ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан музокаралар ўтказилди. Вилоятимизнинг инвестицион салоҳияти тақдимот қилинди.

Ўтказилган музокаралар якунида Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида алюминий радиаторлар ва алюминий маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширишга келишиб олинди. Эришилган келишувга кўра лойиҳани қуриш ишлари жорий йил март ойидан бошланади.

Шунингдек, ташриф давомида ШУАРда Сурхондарё вилоятининг савдо ваколатхонасини очиш бўйича келишувларга эришилди. Унда вилоятимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар савдо ярмаркасининг доимий фаолияти ташкил этилади.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.