Сурхондарёда “IT” ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича “HUAWEI”, “Foxconn” ва “Nuwa Robotics CIS Group” каби йирик компаниялар билан ҳамкорлик қилинади
Айни вақтда Хитой давлатида бўлиб турган Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов IT соҳасида дунёда йирик корпорациялардан бўлган “HUAWEI”, “Foxconn” ва “Nuwa Robotics CIS Group” компанияларида бўлиб, уларнинг фаолиятлари билан танишди. Компания расмийлари билан ўтказилган музокаралар якунида Сурхондарё вилоятида алоқа ва ахборотлаштириш, рақамли иқтисодиёт йўналишларида лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.
Шунингдек, вилоятимиз раҳбари ташриф давомида компаниялар томонидан ишлаб чиқарилаётган янги дастурий маҳсулотлар ва электротехника воситалари тақдимотлари, уларнинг қулайлик ҳамда афзалликлари билан ҳам танишди.
Шундан сўнг, вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги делегациямиз Хитой давлатининг учта компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди. «Sichuan International Trade Cloud Service Technology Co., Ltd» компанияси расмийлари билан ўтказилган музокараларда «Помир Агрокластер» МЧЖ билан машинасозлик соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқариш, йиғиш ва сотиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.
Шунингдек, «Xinjiang Wandi International Trade Co., Ltd» компанияси билан оғир юк машиналари ва двигателларни йиғиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга келишилди ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаси бўйича “Shenzhen Santu Construction Group Co., Ltd.” компанияси билан меҳмонхона қуриш лойиҳаси муҳокама қилиниб, дастлабки келишувга эришилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz