Жорий йилда қатор соҳаларда амалга ошириладиган ишлар тақдимоти билан танишилди
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳузурида 2024 йилда молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш ҳамда туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича амалга ошириладиган ишлар тақдимоти ўтказилди.
Вилоят ҳокимининг соҳаларга масъул ўринбосарлари ҳамда комплекслар таркибидаги ташкилот, идора ва корхоналар раҳбарлари томонидан ўтказилган тақдимотда жорий йилда белгилаб олинган режалар, янги лойиҳалар ва қўшимча имкониятларни ишга солган ҳолда тармоқ ва соҳаларни ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган ишлар юзасидан ахборот берилди.
Шунингдек, “яширин иқтисодиёт”га қарши курашиш, корхоналар фаолиятини соғломлаштириш, иш ўринларини легаллаштириш ҳамда солиқ тушумлари бўйича қўшимча манбаларни аниқлаш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан ҳисобот берилди.
Вилоят раҳбари соҳа ва тармоқлар ҳамда ташкилотлар кесимида ўз ечимини кутаётган муаммо ва камчиликларни санаб ўтиб, истиқболдаги вазифалар, амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларни белгилаб берди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz