Сурхондарёда Венгрия давлати билан ҳамкорликда балиқчилик ривожлантирилади

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов воҳамизга ташриф буюрган Венгрия элчисининг халқаро иқтисодий алоқалар бўйича маслаҳатчиси Янош Ваник ҳамда “HUNBAS” компанияси директори Жозеф Ковачни қабул қилди.

Учрашувда Венгрия элчисининг аввалги ташрифларида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича амалий ишларни бошлаш, балиқчилик ва чорвачилик йўналишларида Венгриянинг етакчи компаниялари билан ҳамкорликда янги лойиҳаларни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Хусусан, Сурхондарё ва Венгриянинг Чонград-Чанад вилоятлари ўртасида ҳудудлараро ҳамкорликни йўлга қўйиш, Венгриянинг балиқ етиштиришдаги илғор тажрибаси асосида воҳамизда янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.

Шунингдек, меҳмонлар билан Термиз туманидаги “Экотуризм” масканида вилоятимизнинг 40 дан ортиқ балиқчилик соҳасидаги тадбиркорлари иштирокида учрашув ўтказилди. Биргаликда истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.