Сурхондарёда “Бойсун баҳори” халқаро фестивалига тайёргарлик жараёнлари бошланди

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов жорий йилда ўтказилиши режалаштирилган “Бойсун баҳори” халқаро фестивалига тайёргарлик жараёнлари, амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги вазифалар юзасидан тақдимот билан танишди.

Вилоят ҳокимининг масъул ўринбосарлари, Бойсун тумани ҳокими ҳамда маданият ва туризм соҳасидаги ташкилотлар раҳбарлари амалга оширилаётган ишлар ва режалар юзасидан ҳисобот беришди. Фестивал ўтказилиши режалаштирилган туризм комплексидаги қурилиш-таъмирлаш ишларини якунига етказиш, барча зарур шароитлар билан таъминлаш ҳамда ташриф буюрувчилар учун меҳмонхона, транспорт, овқатланиш ва бошқа хизмат турларини сифатли йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш вазифаси топширилди.

Шунингдек, вилоят раҳбари Бойсун туманига ташрифи давомида амалга оширилаётган ишларни жойида ўрганиб, тайёргарлик ишларини пухта олиб бориш юзасидан мутасаддиларга вазифалар белгилаб берилишини таъкидлади.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.