Бизнес марафон | Таниқли тадбиркорлар ва мотиваторлар Сурхондарёда

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан 2024-йил “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилинди. Шу муносабат билан бугун воҳалик 400 нафарга яқин ёш тадбиркорларнинг билим ва кўрикмаларини ошириш, бизнес соҳасида улкан ютуқларга эришган тадбиркорларнинг тажрибалари билан таништириш мақсадида Термиз шаҳрида бизнес марафон ўтказилади.

Бизнес марафон Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, “Ёшлар-келажагимиз” жамғармаси ҳамда “М-Фактор” лойиҳаси ҳамкорлигида ташкил этилаётган бўлиб, унда Республикамизда таниқли тадбиркорлардан Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Ҳусан Мамасаидов, Зафар Ҳошимов, Лазиз Адҳамов, Умиджон Ишмуҳамедов ва бир қатор таниқли мотиваторлар иштирок этишади.

Бизнес марафон тадбирлари Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизматининг You tubeдаги расмий саҳифаси ҳамда “Сурхондарё” телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга бериб борилади.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.