Шўрчи ва Денов туманида топшириқлар ижроси ўрганилди

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов топшириқлар ижроси ҳамда амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишиш мақсадида Шўрчи ва Денов туманларида бўлди.

Шўрчи туманига ташриф давомида ариқларни бетонлаш, бўш майдонларни шудгорлаш, маҳаллий ўғит жамғариш, ғалла парвариши ҳамда майсаларни дорилаш учун “ОВХ” тракторларини мавсумга тайёрлаш ишларини кўздан кечирди. Ишларни муддатида ва сифатли бажариш бўйича туман мутасаддилари ҳамда соҳа масъулларига вазифалар белгилаб берилди.

Шундан сўнг, вилоят раҳбари Денов туманида бўлиб, оқова сувларини тозалаш иншоотининг қурилиши билан танишди. Масъуллар лойиҳа юзасидан ахборот беришди. Хорижий пудратчи компания билан амалга оширилаётган ушбу лойиҳада қурилиш ишларини жадаллаштириш, белгиланган муддатда якунлаб, фойдаланишга топшириш бўйича вазифалар юкланди.

Шунингдек, Денов ва Сариосиё туманлари марказида канализация тармоқларини қуриш лойиҳаси тақдимоти билан танишилиб, ишларни тезлаштириш, тармоқларни тизимли равишда, барча инфратузилмаларни ҳисобга олган ҳолда амалга ошириш топширилди.

Ташриф якунида Денов тумани маданият маркази биносини таъмирлаш ишларининг бориши ҳам кўздан кечирилди.

 

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.