Спорт соҳаси масъуллари ва мураббийлар билан учрашув ўтказилди
Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йил 5 феврал куни ўтказилган ижтимоий соҳадаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида спорт соҳасини ривожлантириш, бу борада амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилган эди. Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш, вилоятда спортни оммалаштириш бўйича тизимни тўлиқ ва самарали йўлга қўйиш мақсадида Жарқўрғон туманида спорт соҳаси масъуллари ҳамда мураббийлар билан учрашув ўтказди.
Шаҳар ва туманлар ҳокимларининг соҳага масъул ўринбосарлари, Ёшлар агентлиги вилоят, шаҳар ва туманлар бўлимлари бошлиқлари, ёшлар етакчилари иштирок этган муҳокамада аҳоли ўртасида спортни оммалаштириш, турли спорт мусобақалари ташкил этиш бўйича ишлар етарли даражада олиб борилмаётганлиги танқид қилинди. Бу борада ҳоким ўринбосарлари, спорт масъуллари ва ёшлар етакчиларининг фаолияти қониқарсиз эканлиги қайд этилди.
Вилоят раҳбари мутасаддиларга мазкур соҳани ривожлантириш бўйича қатор вазифаларни белгилаб берди. Хусусан, спорт муассасалари ва маҳалла ёшлар етакчилари ўртасида доимий ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, “сектор – туман – вилоят” даражаларида оммавий спорт мусобақаларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.
Селекция ишларини ҳам сифатли йўлга қўйган ҳолда ёш иқтидорли спортчиларни қўллаб-қувватлаш, минтақавий ва халқаро спорт мусобақаларида иштироки учун уларга шарт-шароитлар яратиш юзасидан комплекс чора-тадирларни амалга ошириш вазифалари топширилди.
Вилоят раҳбари спорт соҳаси мутасаддилари билан учрашувдан сўнг, Жарқўрғон туманидаги 5-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, боғчадаги шароитларни кўздан кечирди. Таълим-тарбия жараёнларини самарали ташкил этиш ҳамда “Маънавият сектори” фаолияти юзасидан тақдимот қилинди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz