Ёш тадбиркорлар билан давра суҳбати ўтказилди
Термиз шаҳридаги “Тинчлик” ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимовнинг ёш тадбиркорлар билан видеоконфренцалоқа тарзида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда марказий ва ҳудудий студиялардан Республика таълим ва бандлик кластери, солиқ органлари, марказий ва тижорат банклари, кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш маркази ҳамда бошқа алоқадор мутасаддилар, шунингдек, 3 мингдан ортиқ ёш тадбиркорлар иштирок этишди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган давра суҳбатида кредит олиш, бизнесдаги имтиёз ва имкониятлар, солиқ тўловлари тартиблари ҳамда бошқа масалалар юзасидан марказий ва тижорат банклари мутасаддилари, Солиқ бошқармаси бошлиғи ҳамда Кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш маркази раҳбарлари томонидан батафсил маълумот берилди. Ёш тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга масъуллардан жавоб олишди.
Вилоят ҳокими ёш тадбиркорлар билан доимий мулоқот ўрнатиш, уларни қийнаб келаётган муаммо ва тўсиқларни бартараф этиш мақсадида Кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш марказида соҳа масъулларидан иборат, доимий ишловчи вилоят Штабини ташкил этиш, мурожаатларни қабул қилиш учун алоқа ботини ишга тушириш юзасидан масъулларга вазифаларни белгилаб берди.
Шунингдек, Республика таълим ва бандлик кластери раҳбарияти томонидан, ёшларни чет тилларига ўқитиш, талаб юқори бўлган касбларни ўргатиш орқали хорижий давлатларга мутахассис сифатида ишга юбориш тартиблари, иш ўринлари, яратиладиган шароитлар ва бошқа шунга оид масалалар юзасидан маълумот беришди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz