Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллиги кўтаринки кайфиятда нишонланди
Термиз шаҳрида янгидан реконструкция қилинган, замонавий қиёфа ҳамда буюк бобокалонимизнинг ижодий меросини ўзида акс эттирган Алишер Навоий ҳайкали жойлашган майдон эрта тонгдан давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, профессор-ўқитувчилар, ёзувчилар, шоирлар, талаба ва ўқувчи ёшлар билан гавжум бўлди.
Майдонда буюк мутафаккир таваллудининг 583 йиллиги муносабати билан маданий тадбир ўтказилди. Унда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, буюк бобокалонимиз яратган ўлмас асарлари халқимизнинг бой маънавий меросида, хусусан, ёшлар тарбиясида алоҳида ўрин тутишини таъкидлади.
Шоирлар ва талаба-ёшлар Алишер Навоий ғазалларидан намуналар ўқиди. Вилоят мусиқали драма театри санъаткорлари “Алишер Навоий” спектаклидан парчалар намойиш этишди. Буюк шоир ғазаллари асосида яратилган куй-қўшиқлар куйланди.
Вилоят ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, олимлар ва зиёлилар Алишер Навоий ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйишди.
Вилоятимиз ҳудудларида буюк мутафаккир, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллигига бағишланган маданий-маърифий тадбирлар давом этмоқда.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz