Сурхондарёлик ёшлар Германияда юқори даромадли мутахассилик ишларига жалб қилинади

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Швейцариянинг «Globogate Concept AG» компанияси бизнесни ривожлантириш раҳбари доктор Йоханнес Мейер бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашув аввалида вилоят раҳбари делегация аъзоларини ташриф билан қутлаб, ўзаро ҳамкорликда ишлашдан мамнунлигини таъкидлади. Ўз навбатида меҳмонлар ҳам юқори даражадаги қабул ҳамда ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирди. Музокаралар давомида тажрибали ўрта тиббиёт ходимларини Германияга ҳамширалик иши ва тиббиёт соҳасидаги юқори даромадли ишларга жўнатиш масалалари муҳокама қилинди.

Бунда компания томонидан дастлаб, Термиз шаҳрида филиал ва немис тилини “Б2” даражасида ўргатувчи ўқув курсларини ташкил этишга, кейинчалик бошқа туманларда ҳам курслар фаолиятини йўлга қўйишга келишилди. Шунингдек, компания вакиллари танлаб олинган номзодларни ўқитиш, Германияга олиб кетиш ҳамда ишга жойлаштириш масалалари ҳам ҳал этиб берилишини қайд этди. Вилоят раҳбари компанияга филиал ва тил ўргатувчи курслар фаолиятини йўлга қўйиш учун жой ва бинолар каби ташкилий масалалар ҳал қилиб берилишини таъкидлади.

Бундан ташқари танлаб олинган номзодларнинг Германияда иш билан таъминлангандан сўнг оиласининг (Турмуш ўртоғи) бориши, ишга жойлашиши каби масалалар ҳам муҳокама қилинди. Бу борада компания томонидан Германия иш берувчилари билан ҳамкорликда яқиндан кўмак кўрсатилиши билдирилди.

Музокаралар якунида Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва «Globogate Concept AG» компанияси ўртасида дастлаб 100 нафар, кейинги босиқчларда 500 нафардан ўрта тиббиёт ходимларини Германияга ишга юбориш бўйича англашув меморандуми имзоланди.

Учрашувдан сўнг делегация аъзолари Германияда ишлаш истагини билдирган ўрта тиббиёт ходимлари билан учрашув ўтказиб, филиал ва ўқув курслари ташкил этиладиган жойлар билан танишишди.

 

5 изоҳ

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.