Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
“Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивалига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда

Ҳар икки йилда ўтказиладиган “Бойсун баҳори” жорий йил май ойининг биринчи ўн кунлигида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Ҳозирда Бойсун туманида халқаро фестивалга қизғин тайёргарлик кўрилаётган бўлиб, маҳаллий ва хорижлик меҳмонларни кутаётган бойсунликлар туман марказидан тортиб, фестивал ўтказиладиган комплексгача бўлган ҳудудда катта қурилиш-таъмирлаш ҳамда ободонлаштириш ишларини амалга оширишмоқда.

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Бойсун туманида бўлиб, амалга оширилаётган ишлар, тайёргарлик жараёнлари билан танишди. Ташриф аввалида, “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивали ўтказиладиган комплексга борувчи йўллар қурилиши, жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш борасида бажарилаётган ишлар кўздан кечирилди.

Комплекс ҳудудида вилоят, шаҳар ва туманлар ўтовлари, марказий ва қўшимча саҳналар жойлашуви, транспортлар тўхташ жойи, маҳаллий ва хорижий туристларнинг келиб-кетиши учун қулай бўлган йўллар ва йўлаклар жойлашуви тақдимот қилинди. Вилоят раҳбари аввало хавфсизлик ва жамоат тартибига эътибор қаратиш лозимлигини қайд этди. Мутасаддиларга бу борада амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни белгилаб берди.

Шундан сўнг, хизмат кўрсатиш соҳасида, жумладан, умумий овқатланиш жойлари ҳамда меҳмонхоналар тайёргарлиги, туман маркази, ундаги автомобиль йўллари ва пиёдалар йўлакларини тартибга келтириш борасида амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди. Кўчалар бўйлаб қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларининг ҳолати ўрганилди.

Мутасаддиларга янги қурилаётган меҳмонхоналар ва умумий овқатланиш нуқталарида ишларни жадаллаштириш, фестивалга қадар якунлаш, ҳар бир йўналиш бўйича пухта тайёргарлик кўриш, хизмат кўрсатиш сифатини белгиланган стандарт талаблари даражасида бўлишини таъминлаш вазифаси топширилди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.