“Боботоғ” каналини реконструкция қилиш натижасида 30 фоиз сув тежалади

Жарқўрғон ва Қумқўрғон туманидаги 18,6 минг гектар майдонни суғориш учун оқова сувлари етказиб берувчи “Боботоғ” канали 1976 йилда қурилган бўлиб, умумий узунлиги 43 километрни ташкил этади. Президентимизнинг тегишли қарори билан Осиё тараққиёт банки иштирокида “Оролбўйи ҳавзасида сув ресурсларини иқлим ўзгаришига мослашган ҳолда бошқариш” лойиҳаси доирасида 2023-2026 йилларда каналнинг 25,1 км қисмини бетонлаш режалаштирилган.

Бугун куннинг иккинчи ярмида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ушбу каналда олиб борилаётган реконструкция ишлари билан танишди. Экин майдонлардаги суғориш тадбирларини кечиктирмаслик мақсадида, қисқа муддатда фойдаланувчилар билан келишилган ҳолда каналдан сув бериш графигини ишлаб чиқиш ҳамда бетонлаш ишларини сифатли амалга ошириш топшириғи берилди.

Маълумот учун, “Боботоғ” канали орқали Жарқўрғон ва Қумқўрғон туманида етиштирилаётган 5 908 гектар ғалла майдони суғорилади.

Вилоят раҳбари туманларга ташрифи давомида 2024 йил ҳосили учун ғалла ва асосий турдаги озиқ-овқат экинларини етиштириш ишлари билан ҳам танишди. Об-ҳавонинг нисбатан илиқлиги майсаларга турли касалликлар тушишига сабаб бўлишини инобатга олиб, профилактика ишларини сифатли бажариш, ўғитлаш, суғориш тадбирларини муддатларида олиб бориш топширилди.

2 изоҳ

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.