Жорий йилда 1,3 минг гектар майдон деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун ажратилади

Бугун Президентимиз ҳузурида ўтказилган қишлоқ хўжалигида янги захираларни ишга солиш ҳамда 2024 йилги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ҳажмини ошириш мақсадида 60 минг гектар ер майдонини аҳолига деҳқончилик учун тарқатиш, ёқилғисиз иситиладиган, ихчам иссиқхоналар барпо этиш, аҳоли ва ёшларни ўқитган ҳолда ушбу йўналишларда бандлигини таъминлаш вазифалари белгилаб берилди.

Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз туманида бўлиб, “Нурафшон” маҳалласидаги аукционга чиқарилган 6 гектар ер майдонининг 1 гектар қисмида иссиқхона ташкил этиш, кўчатчилик ва сабзавот маҳсулотлари етиштириш, ушбу соҳада аҳолини ўқитиш, 2024 йилда деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун ажратиладиган 1 353 гектар ер майдонлари тақдимоти билан танишди.

Соҳада катта тажрибага эга тадбиркорлар билан суҳбат қилиниб, иссиқхона хўжалигини ташкил этиш, унда аҳоли бандлиги, маҳсулотлар етиштириш ечимлари юзасидан тавсиялар олинди. Шунингдек, “Лето” корхонасига ажратиш учун таклиф этилган 100 гектар ер майдони ҳам тақдимот қилинди. Мутасаддиларга тақдимотлар юзасидан тегишли вазифалар белгилаб берилди.

Шундан сўнг, вилоят раҳбари Ангор тумани “Илғор” маҳалласида деҳқон хўжаликлари ташкил этилган, сув таъминоти оғир бўлган 14,1 гектар ер майдонидаги сув муаммосига эътибор қаратди. Жойида масъулларнинг таклифларини тинглаган вилоят ҳокими бурғулаш ишларини олиб бориб, сув насоси ўрнатиш учун зарур маблағни ажратиш масаласида топшириқ берди.

Ҳудудларга ташрифнинг охирги манзили Жарқўрғон тумани бўлди. Туманнинг “Қўштепа” маҳалласига туташ ҳудуддаги 318 гектар ер майдонини ўзлаштириш ва кооперативлар ташкил этиш лойиҳаси билан танишилди. Шунингдек, ушбу маҳаллада қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштираётган аҳоли хонадонларидаги иссиқхоналар, кўчатчилик фаолияти кўздан кечирилди. Мутасаддиларга аҳолининг ёқилғисиз иситиладиган ва томчилаб суғориш орқали маҳсулот етиштириш тажрибасини оммалаштириш, намуна асосида бошқа ҳудудларда ҳам ихчам иссиқхоналар фаолиятини йўлга қўйиш топширилди.

2 изоҳ

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.