Улуғбек Қосимов: “75 та маҳаллада инфратузилмани яхшилаш ишларини амалга ошираяпмиз. Инфратузилма яхшиланиши – аҳоли турмуш фаровонлиги демакдир!”
Сурхондарё вилояти ҳокими раҳбарлигида навбатдаги “Ҳокимлик соати” йиғилиши ўтказилди. Унда топшириқ ва мурожаатлар ижроси, ижро интизоми, танлаб олинган маҳаллаларда ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишларининг бориши, кунлик кўрсаткичлар таҳлили кўриб чиқилди.
– Вилоятнинг 15 та ҳудудидан 75 та оғир тоифадаги маҳалла танлаб олиниб, ишлар бошланди. Аммо айрим масъулларнинг ишларни суст олиб бораётганлиги, муаммоларни ҳал этишда масъулиятсизликка йўл қўяётганлиги аниқланмоқда. Ҳурматли мутасаддиларимиз бир нарсани тўғри тушуниб, ўзига ҳулоса қилиб олиши керак – аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, давлатдан розилигини таъминлаш бизнинг олдимизга қўйилган асосий вазифа. Маҳаллаларда инфратузилманинг яхшиланиши эса аҳоли турмуш фаровонлиги таъминланиши демакдир. Шунинг учун сектор раҳбарлари, ҳудудларга бириктирилган масъуллардан ишларни сифатли амалга оширишини талаб қиламиз ва бунинг устидан доимий, қатъий назорат ўрнатамиз – дея таъкидлади вилоят раҳбари йиғилиш аввалида.
Ҳудуд ва соҳалар раҳбарлари бу борада олиб борилаётган ишлар юзасидан ахборот беришди. Мутасаддиларга ишларни жонлантириш, тадбирларни тизимли равишда, босқичма-босқич амалга ошириш, вилоятда ўз идорасига эга бўлмаган 100 та маҳаллада қурилиш ишларини давом эттириш топшириғи берилди.
Шунингдек, йиғилишда ташрифлар давомида берилган топшириқлар ижроси, фаоллар томонидан кўтарилаётган масалаларнинг ҳал этилиши, ижро интизоми ҳолати ҳамда кунлик кўрсаткичларнинг ҳудудлар кесимида таҳлили муҳокама қилиниб, соҳалар, тармоқлар ва ҳудудлар раҳбарларига аниқ вазифалар топширилди. Айрим раҳбарларга фаолиятида ўзгариш ясаши лозимлиги кўрсатилиб, охирги огоҳлантириш берилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz