Таълим тизимидаги муаммолар ва уларнинг ечимлари муҳокама қилинди
Бугун таълим соҳасини ривожлантириш бўйича ҳудудий Кенгаш раиси, вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида мактаб таълими соҳасини ривожлантиришдаги мавжуд муаммолар, йўл қўйилган хатолар ҳамда келгусида амалга ошириладиган ишлар юзасидан видеоселектор тарзида муҳокама йиғилиши ўтказилди.
Унда ҳудудларда ўтказилган ўрганиш натижалари таҳлил қилинди. Шаҳар ва туманлар ҳудудий Кенгашлари, таълим тизимидаги бошқармалар, ҳудудий бўлимлар ҳамда айрим мактаб директорларининг таълим-тарбия ишларини тўғри ташкил қилмаганлиги, Сурхондарё тажрибаси бўлган “Оталар йиғилиши” ва “Оталар қабул куни” каби тадбирларни номига ўтказиб, ўқувчилар таълимига етарлича эътибор қаратилмаётганлиги қайд этилди.
Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармасига Ички ишлар ҳамда Миллий гвардия органлари билан ўқувчилар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини олиб бориш, маҳаллий ҳокимликлар ва алоқадор ташкилотлар билан дарсларга мунатазам қатнашмай келаётган ўқувчиларни машғулотларга жалб қилиш, таълим сифати паст бўлган мактабларда тажрибали ўқитувчилар, директор ўринбосарлари ва директорлар иштирокида мобил гуруҳлар тузган ҳолда семинарлар ўтказиш, “Оталар йиғилиши” ҳамда “Оталар қабул куни”ни синфлар кесимида ташкил этиш вазифаси топширилди.
Йиғилишда, шунингдек, мактаб ва боғчаларда аутсорсинг хизмати кўрсатиш борасида йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар санаб ўтилиб, уларни баратаф этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб берилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz
1 изоҳ