Вилоятнинг олис ҳудудларида ҳам ҳарбий-Ватанпарварлик фестиваллари ўтказилмоқда

Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Термиз, Хайробод гарнизонларида жойлашган ҳарбий қисмлар, Термиз ҳарбий прокуратураси, Музработ тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда вилоят марказидан олис, чегараолди ҳудудларида жойлашган маҳаллада ҳарбий-Ватанпарварлик фестивали бўлиб ўтди.

Тадбирда Ватан она каби муқаддаслиги, унинг тинчлиги ва осойишталигини асраш, юксалишига ҳисса қўшиш ҳар бир йигит-қизнинг бурчи эканлиги таъкидланди.

Ҳудуддаги 28-сонли мактабда ташкил этилган фестивал доирасида Фахрий қоровул шахсий таркибининг ҳарбий чиқишлари, қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникалар, хизмат итларининг кўргазмали намойишлари ҳамда ёшлар ўртасида турли спорт мусобақалари ва расмлар чизиш танловлари ўтказилди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.