Бойсун туманига ташриф: Янги комплекс қурилишига старт, йўл қурилиши ва фестивалга тайёргарлик жараёнлари билан танишув
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими - Фуқаро муҳофазаси бошлиғи Улуғбек Қосимов раҳбарлигида Бойсун туманининг “Пасурхи” ва “Шўрсой” маҳаллаларини боғловчи марказий йўлни таъмирлаш, шаҳарсозлик нормалари асосида қурилиш ишларини олиб бориш, шунингдек, маҳаллалардаги ички тупроқ йўлларни тошлаш бўйича махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди.
Ўқув машқи аввалида механизация йиғма командасининг махсус муҳандислик техникалари ва шахсий таркибининг саф кўриги ўтказилиб, амалга ошириладиган вазифалар, қурилиш-таъмирлаш ишларини сифатли амалга ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Шундан сўнг, вилоят раҳбари нуронийлар ва фаоллар билан туманнинг “Инкобод” маҳалласида «Муқтадир ихтисос таъмир» хусусий корхонасининг "Кемпинг" хизматлари кўрсатувчи туризм мажмуаси қурилишига старт берди. Умумий қиймати 17,5 млрд сўм бўлган мазкур лойиҳа меҳмонхона, ошхона, АЁҚШ, электромобилларни қувватлаш станциясини ўз ичига олади. Мажмуа ишга тушгач 45 та доимий иш ўрни яратилади.
Туманга ташриф сўнгида вилоят ҳокими “Бибиширин” маҳалласидаги туризм комлексида "Бойсун баҳори" халқаро фестивалига тайёргарлик жараёнлари билан танишди. Белгилаб берилган топшириқлар ижросини кўздан кечирди.
Айни вақтда ҳудудда меҳмонхона, амфитеатр қурилиши, қўрғонлар учун жой, этноспорт майдончаларини ташкил этиш ҳамда ўтовларни ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz