Фаоллар кўтараётган масалалар ижроси таҳлил қилинди

Аҳоли мурожаатлари ҳамда ҳудудлардаги мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларга ечим излаш мақсадида вилоятимиз ҳокимининг ташаббуси билан журналист ва блогерлар ҳамда фаоллар иштирокида телеграм ижтимоий тармоғида мурожаатларни қабул қилувчи гуруҳ ташкил этилган.

Бугун ушбу гуруҳга келиб тушган мурожаатлар, муаммоли масалаларнинг ҳал этилиши юзасидан мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида муҳокама йиғилиши ўтказилди. Ҳар бир мурожаат ортида аҳоли манфаати, инсон тақдири турганини инобатга олиб, мутасаддилардан мурожаатларга масъулият билан ёндошиш лозимлиги қайд этилди. Масалалар ижрочилар кесимида таҳлил қилиниб, уларни ҳал этиш бўйича аниқ муддатлар билан вазифалар юкланди.

Шундан сўнг, вилоят раҳбари Термиз муҳандислик-технология институтида бўлиб, таълим жараёнларининг ташкил этилиши, яратилган шароитлар ҳамда институтнинг Maркшейдерлик иши факултети ўқитувчиларининг воҳамиздаги геологик изланишлар, мавжуд салоҳиятлар юзасидан ишлаб чиққан лойиҳалари тақдимоти билан танишди.

Шунингдек, институтда кўнгилли талабалардан ташкил топган “Қалқон” патруллик гуруҳи билан ҳам суҳбат қилинди. Институтга ташриф сўнгида вилоят Маънавият ва маърифат кенгаши аъзолари, олий таълим муассасалари ректорлари билан “Маънавият сектори” фаолиятини ташкил этиш, тарғибот ишларининг бориши муҳокама қилинди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.