Тадбиркорлар қабули ўтказилди
Сурхондарё вилояти ҳокими тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш, янги таклиф ва ташаббусларни кўриб чиқиш ҳамда тегишли чора-тадбирларни белгилаш мақсадида ҳудудий студиялар орқали навбатдаги “Тадбиркорлар қабули”ни ўтказди.
Вилоят раҳбари дастлаб, аввалги қабуллар давомида келиб тушган мурожаатлар ижросини таҳлил қилди. Марказий ва ҳудудий студияларда иштирок этаётган мутасаддилар ўзларига йўналтирилган мурожаатлар ижросининг кечикиш сабаблари юзасидан ахборот берди. Ҳар бир мурожаат доимий назоратда эканлиги, қонуний ечими қилинмаса назоратдан олинмаслиги таъкидланди.
Ҳудудий студиялар орқали 89 нафар тадбиркорнинг кредит ажратиш, олинган кредит муддатини узайтириш, солиқ, субсидия, ундирув, кадастр ва ер майдонлари билан боғлиқ турли масалалардаги 97 та мурожаати тингланди.
Қабул давомида мурожаатларнинг 18 тасини ижобий ҳал этилиб, ечими юзасидан масъулларга вазифалар белгилаб берилди. Ижроси қўшимча ўрганиш ва муддат талаб қиладиган 79 та мурожаат тегишлилиги бўйича масъулларга йўналтирилди. Ижрога йўналтирилган мурожаатлар вилоят Штаби томонидан қатъий назоратда бўлиши қайд этилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz
1 изоҳ