Ангор туманига ташриф: Патронаж хизмати билан танишув ва маҳалла “еттилиги” фаолияти муҳокамаси
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Ангор туманида бўлиб, ўтган ҳафта ташриф давомида белгилаб берилган топшириқлар ижроси билан танишди ҳамда туманнинг “Навшаҳар” маҳалласида патронаж хизмати кўрсатиш борасида олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди.
Вилоят раҳбари масъуллар билан хонадонларда бўлиб, аҳоли билан суҳбатлашди ҳамда кўрсатилаётган тиббий хизмат ҳақида уларнинг фикрлари билан қизиқди. Вилоят раҳбари патронаж хизмати кўрсатиш, аҳоли саломатлигини асраш ва аниқланган касалликларни даволаш ишларини ташкил этиш бўйича Ангор туманида “Сурхондарё тажрибаси” яратилаётганлигини таъкидлаб, бу борадаги ишлар тизимли ва доимий назоратда бўлишини қайд этди.
Шундан сўнг, куни-кеча Президентимиз ҳузурида ўтказилган видеоселектордаги маҳалла “еттилиги” фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича берилган топшириқлар ижроси юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди. Маҳалла “еттилиги”нинг тизим раҳбарлари, шаҳар ва туманлар мутасаддилари иштирокида ўтказилган йиғилишда вилоят раҳбари амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни белгилаб берди.
Шунингдек, йиғилишда тиббиёт соҳасида “Сурхондарё тажрибаси”ни яратиш борасидаги ишлар ҳам таҳлил қилиниб, мутасаддиларга ўрганишлар давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, сифатли ва самарали тиббий хизмат кўрсатиш тизимини босқичма-босқич жорий этиб бориш юзасидан вазифалар топширилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz