Университетда KPI тизими тақдимоти, мактаб ва шифохона фаолияти билан танишилди
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимовга Термиз давлат университети профессор-ўқитувчилари ва бошқарув ходимлари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш (KPI) платформаси тақдимот қилинди.
Университет ректори Абдуқодир Тошқулов KPI кўрсаткичларини жорий этиш бўйича амалга ошириладиган ишлар ва келгусида кутилаётган натижалар, таълим самарадорлиги ва сифатини оширишдаги ўрни хусусида ахборот берди. Тизимни пухта ишлаб чиқиб, босқичма-босқич бошқа олий таълим муассасаларида ҳам йўлга қўйиш топширилди.
Термиз давлат университетига ташрифидан сўнг вилоят раҳбари Термиз шаҳридаги 7-сонли мактабда бўлиб, таълим жараёнлари ва яратилган шароитлар билан танишди ҳамда ўқитувчи ва ўқувчилар билан суҳбатлашди.
Ташриф дастурининг сўнгида вилоят раҳбари жорий йил 18 феврал куни вилоят телевидениесида ўтказилган очиқ мулоқотда келиб тушган мурожаатга асосан вилоят Руҳий асаб касалликлари диспансерида бўлди. Тиббиёт масканидаги мавжуд шароитлар кўздан кечирилди. Масъулларга бинони таъмирлаш бўйича давлат дастурига таклиф киритиш вазифаси топширилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz