“Наврўз” байрамига тайёргарлик жараёнлари ва ёшлар учун ажратиладиган ер майдонлари билан танишилди
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳри “Санъат саройи” мажмуасида “Наврўз” умумхалқ байрамига тайёргарлик жараёнларини кўздан кечирди. Ўтган ҳафтадаги ташрифда берилган топшириқлар ижроси юзасидан мутасаддилар ахборот берди. Масъуллар олдинги тақдимотларда берилган тавсия ва кўрсатмалар асосида тайёрлаган лойиҳалар билан таништиришди.
Ҳудудни ободонлаштириш, дарахт ва гул кўчатлари экиш, повильонларни топшириқлар асосида тайёрлаш ишларини жадаллаштириш, ҳар бир повильонда ҳудуднинг ўзига хос урф-одат ва анъаналарини акс эттирган ўтовлар, миллий таомлар тайёрлаш жойлари, концерт томошалари учун саҳналар кўринишлари ишлаб чиқилган дизайнлар асосида бўлиши топширилди.
Шундан сўнг, вилоят раҳбари Термиз тумани “Наврўз” маҳалласида ёшлар билан учрашув ўтказди ва ёларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ажратилиши режалаштирилган 6 гектар ер майдонини кўздан кечирди. Ёшлар билан суҳбат давомида уларнинг ушбу ер майдонларидан фойдаланиш режалари тингланди.
Вилоят раҳбари масъулларга ер майдонини экин экиш учун тайёр ҳолга келтириш, аукцион савдолари орқали ишсиз ёшларга ажратиб, уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича вазифалар топширилди. Шунингдек, ёшларга ажратиладиган майдонлардан самарали фойдаланиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz