Вилоятда уй-жой, қурилиш, коммунал хўжалиги, транспорт ва экология соҳаларида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар муҳокама қилинди
Давлатимиз раҳбари ҳузурида жорий йил 29 январ куни 2024 йилда уй-жой, қурилиш, коммунал хўжалиги, транспорт ва экология соҳаларида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳамда қурилиш соҳасида давлат дастурлари доирасида белгилаб берилган вазифаларнинг ижроси муҳокама қилинди.
Сурхондарё вилояти ҳокими раҳбарлигида ўтказилган муҳокамада ўтган йилда давлат дастурига киритилган, бироқ ҳозирга қадар фойдаланишга топширилмаган объектлар мавжудлиги, “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг ўтган йилги икки мавсумида ғолиб деб топилган бир қанча объектларда ишлар якунига етказилмаганлиги танқид қилинди. Булар ичида ижтимоий соҳа объектлари ҳам борлиги қайд этилди.
Шунингдек, топшириққа асосан 2024 йил 1 июлдан йўл, ичимлик суви ва кўприк қурилиши лойиҳаларида “ҳажм усули”га ўтилиши, бу борада соҳа масъуллари ҳалигача ишларни тизимли ташкил этмаётганлиги таъкидланди.
Вилоят раҳбари Термиз шаҳрида бир қанча ер майдонлари турли қурилиш лойиҳалари, уй-жойлар қурилиши амалга оширилиши талаби билан ажратилганлиги, бироқ ушбу ер майдонларининг айримларида ишлар бошланиб, йиллар давомида ўз ҳолига ташлаб қўйилганлигини, баъзилари эса ташландиқ ҳолатга келиб қолганлигини қайд этди. Мутасаддиларга ушбу ер майдонларини тўлиқ хатловдан ўтказиб, қарор талабларида белгиланган муддатда қурилиш ишлари амалга оширилмаганлиги натижасида аҳолига ноқулайликлар туғдираётганларга нисбатан судга даво аризаси киритиш топшириғи берилди.
Келгусида захирага қайтарилган ер майдонларини замонавий шаҳарсозлик нормалари асосида амалга ошириладиган лойиҳаларни ишлаб чиқиб, салоҳиятли тадбиркорларга таклиф этиш вазифаси юкланди.
Йиғилишда Бошқарув сервис компаниялари фаолияти, таъмирталаб ҳолатга келиб қолган 148 та уй-жойларни жорий йилда таъмирлаш дастури, экология ва кўкаламзорлаштириш йўналиши, транспорт соҳасидаги ишлар ҳам муҳокама қилинди. Ҳар бир соҳа ва йўналиш бўйича мутасаддилар ва ҳудудлар раҳбарларининг ахборотлари тингланди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz