Хитой делегацияси билан учрашув ўтказилди

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Хитойнинг тоғ-кон саноати билан шуғулланувчи компаниялари вакилларидан иборат делегацияни қабул қилди.

Учрашув аввалида Президентимизнинг жорий йил январ ойида Хитой давлатига ташрифидан сўнг икки мамлакат ҳудудлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқалари кенгайгани, компаниялар билан истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга кенг имкониятлар эшиги очилгани таъкидланди.

Вилоятимиз раҳбари Хитой делегацияси вакилларига воҳамизнинг тоғ-кон саноати, уран, қурилиш материаллари, гранит, оқмармар, кўмир, кварц, цемент ишлаб чиқаришдаги салоҳияти, захира имкониятлари ҳақида маълумот берди. Хитой томони ҳам ушбу соҳаларда ўзаро ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдор эканлигини таъкидлади.

Музокаралар якунида янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва биргарликда амалга ошириш бўйича жорий йил март ойида ушбу компаниялар мутахассисларидан иборат кенгайтирилган таркибдаги делегациянинг вилоятимизга ташрифини ташкил этиш ҳамда ҳамкорлик алоқаларининг амалий ҳаракатларини бошлашга келишиб олинди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.