Хитой делегацияси билан учрашув ўтказилди

Учрашув аввалида Президентимизнинг жорий йил январ ойида Хитой давлатига ташрифидан сўнг икки мамлакат ҳудудлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқалари жадал ривожланаётгани, компаниялар билан истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун кенг имкониятлар эшиги очилгани таъкидланди.

Вилоятимиз раҳбари Хитой делегацияси вакилларига воҳамизнинг қишлоқ хўжалиги ва тоғ-кон саноатидаги захира имкониятлари ҳақида маълумот берди. Хусусан, бир нечта мамлакатда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлаш корхоналари фаолият юритаётган "Лиҳуа Гроуп" компанияси раҳбари Чжан Сихой (Чжан Цихой) бошчилигидаги делегацияга воҳамизнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва ишлаб чиқаришдаги имкониятлари тақдимот қилинди. Бунда пахтачилик, мавжуд сув омборларда балиқ етиштириш, ўрмон ва яйловларда йирик ва майда шохли наслли чорва молларини кўпайтириш, асаларичилик ҳамда писта етиштириш борасида амалга оширилаётган ишлар ва мавжуд имкониятлар тўғрисида кенг маълумотлар берилди. 

Хитой вакиллари воҳамизнинг қишлоқ хўжалиги соҳасига сармоя киритиш режалари ҳақида сўз юритдилар. 

Шунингдек, Хитойнинг тоғ-кон саноати билан шуғулланувчи "Кезҳоу Cонглинг Индустриал Cо., Лтд" компанияси таъсисчиси Фахриддин Абдукадир бошчилигидаги делегациясига воҳамизнинг тоғ-кон саноати имкониятлари, хусусан, кўмир, мис, темир рудаларини қазиб олиш ва ишлаб чиқаришдаги захира имкониятлар тақдимот қилинди. 

Музокаралар якунида кўмир ва рудани қазиб олиш, қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш борасида ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтиришга келишиб олинди.

Делегациянинг вилоятимизга ташрифи давом этмоқда.

 

 

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.