Шерободда инвестиция ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишилди

Шу ернинг ўзида, М-39 автомагистрал йўл ёқасида қурилиши режалаштирилган автомобилларга техник хизмат кўрсатиш нуқтаси, мотел, савдо дўконлари ҳамда меҳмонхона биносини қуриш бўйича лойиҳалар тақдимот қилинди. 

Шундан сўнг вилоят ҳокими туманда “Лазиз Авто Иннаватор” УК томонидан ташкил этилган ва замонавий технологиялар билан жиҳозланган авто мактаб фаолияти билан танишди. Мактабда бугунги кунда 10 та гуруҳда 240 нафар ўқувчи таҳсил олиб келмоқда. Вилоят раҳбари ўқувчилар билан суҳбатлашиб, уларнинг авто бошқаруви бўйича билимларини синади. 

Ташриф якунида “Имронбек Ришодбек" МЧЖ томонидан қурилган кўп қаватли уй-жойлар билан ҳам танишилиб, шу ернинг ўзида консалтинг компаниялар томонидан ишлаб чиқилган туманнинг инвестисия ва шаҳарсозлик лойиҳалари тақдимот қилинди. 

 

Масъулларга истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ташаббускорларни жалб қилиш, қўшимча иш ўринларини яратиш ва туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

 

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.