Ҳудудларга ташриф: Ичимлик ва оқова сув тармоғи реконструкцияси ҳамда саноат зоналари лойиҳаси билан танишув

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар ва янги лойиҳалар билан танишиш мақсадида Олтинсой ва Денов туманларига ташриф буюрди.

Ташриф дастурининг биринчи манзилида Олтинсой тумани “Оқарбулоқ” маҳалласида жойлашган, вилоятнинг 7 та туманидаги 238,3 минг аҳолини ичимлик суви билан таъминловчи “Хўжаипок” туманлараро ичимлик суви ишлаб чиқариш ва тарқатиш корхонаси фаолияти билан танишилди. Вилоят раҳбарига корхона фаолияти ва мавжуд муаммолар ҳақида ахборот берилди.

Вилоятдаги “Дарбанд-Бойсун-Элбаён” ва “Мангузар-Жарқўрғон-Бандихон-Олтинсой-Денов” автомобиль йўлларини реконструкция қилиш ишлари доирасида ичимлик суви қувури тармоқларини ҳам реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-таклифларини ишлаб чиқиш топширилди. Шунингдек, “Ҳазарбоғ-Оққапчиғай” каналлар тизимини қайта тиклаш лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳисобот берилди.

Маълумот учун, Ислом тараққиёт банки иштирокида амалга оширилаётгн мазкур лойиҳа доирасида 103,4 минг гектар суғориладиган экин майдонлари кафолатли сув билан таъминланади.

Шундан сўнг, вилоят раҳбари ҳудудларга ташрифини Денов туманида давом эттириб, “Қўзичоғли” маҳалласида ташкил этилаётган, 2,6 гектарлик “Денов ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси” ҳамда 8,1 гектар майдонда “Термиз эркин иқтисодий зонаси”ни ташкил этиш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишди. Ёш тадбиркорлар билан суҳбат қилиниб, саноат зоналарида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича тавсиялар берилди. Ёшларнинг тадбиркорлик фаолияти ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши қайд этилди.

Туманга ташриф сўнгида вилоят раҳбари “Навбаҳор” маҳалласи “еттилиги” фаолияти билан танишди ҳамда уларнинг амалга оширган ишлари ва келгусидаги режалари юзасидан ҳисоботини тинглади. Маҳаллада инфратузилмани яхшилаш бўйича мутасаддиларга вазифалар белгилаб берилди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.