Медиа маконда миллий контент яратишдаги навбатдаги қадамлар
Давлатимиз раҳбарининг топшириғи билан медиа маконда миллий контент яратиш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Сурхондарёда ҳам бу борадаги ишларни тизимли йўлга қўйиш бўйича вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида ўтказилган Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида мутасаддиларга чора-тадбирлар белгилаб берилган эди.
Куни-кеча ушбу топшириқларга асосан Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ҳамкорлигида ОАВ вакиллари, ахборот хизматлари раҳбарлари, воҳалик ёш вайнерлар ҳамда ижтимоий тармоқ фаоллари учун “Медиа маконда миллий контент яратиш масъулияти” мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди.
Семинарда Термиз давлат университети ректори Абдуқодир Тошқулов ва бошқалар ахборот майдонини бугунги кун талаби ва халқимиз эҳтиёжига мос миллий контент билан тўлдириш, ватанпарварлик, миллий ўзликни англаш, буюк аждодларнинг бой меросини тараннум этувчи медиа маҳсулотларини яратиш, дунё ахборот маконида миллий манфаат ва мақсадларимизни дадил олға суриш билан боғлиқ масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Бу вазифаларни тўлақонли бажариш учун кўп йиллик иш тажрибасига эга соҳа ходимлари қатори ёш ижодкорларни ҳам кашф этиш ва жараёнга кенгроқ жалб этиш, малакали соҳа вакилларининг тажрибаси ва ёшларнинг ғайрат-шижоатини бирлаштириш яхши натижа бериши қайд этилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz
4 изоҳ