Президент ташаббуси амалда: Тахиатош Сурхондарё тажрибаси асосида ривожланмоқда

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан Оролбўйи аҳолиси турмуш фаровонлигини юксалтириш, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали янги иш ўринлари яратиш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасининг Тахиатош тумани Сурхондарё вилоятига бириктирилган.

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигидаги масъуллар Тахиатош туманига ташриф буюриб, Сурхондарё тажрибасини жорий этиш, аҳоли муаммоларини ҳал этиш, тадбиркорликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Вилоятимиз раҳбарига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси Фарҳод Эрманов ҳамроҳлик қилди.

Хусусан, туманнинг марказий кўчаларини шаҳарсозлик нормалари асосида реконструкция қилиш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги йирик лойиҳалар тақдимотлари, маҳаллаларда “еттилик” фаолияти ҳамда йирик иссиқхоналар комплекслари билан танишилди. Вилоятимиз раҳбари мутасаддилар билан аҳоли турмуш шароитларини кўдан кечириб, тахиатошликлар билан суҳбатлашди. Уларнинг мавжуд муаммолари ўрганилди ҳамда ечимлари юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.

Шунингдек, воҳалик тадбиркорлар томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларда қурилиш-таъмирлаш ишларининг бориши ҳам кўздан кечирилиб, масъулларнинг келгусидаги режалар юзасидан ахбороти тингланди.

Маълумот учун, Сурхондарё вилояти тадбиркорлари томонидан Тахиатош туманида 2022-2023-йилларда қиймати қарийб 240 миллиард сўмлик 20 га яқин лойиҳани амалга ошириш ҳисобига 1 минг 300 дан ортиқ иш ўринлари яратилган.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.