Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Расмий муносабат

Куни-кеча ижтимоий тармоқ фаоли Алиева Дилафруз Фазлиддиновна (Диля Атабаева) вилоят ҳокими қабулига кириш масаласида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Сурхондарё вилоятида журналист, блогерлар ҳамда ижтимоий тармоқ фаоллари билан яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйиш, жойлардаги муаммоларни аниқлаш, уларнинг ечими бўйича тезкор чоралар кўриш мақсадида ижтимоий тармоқларда махсус гуруҳлар ташкил этилган. Шунингдек, тасдиқланган режа асосида вилоят ҳокимининг ОАВ вакиллари ва блогерлар билан учрашуви ташкил этиб келинади. Ушбу учрашувларда Д. Алиева ҳам иштирок этган.

Мурожаатга асосан Д. Алиеванинг муаммолари тингланиб, аввалги шу мазмунда қилган мурожаати Ички ишлар органлари томонидан тергов қилинаётгани, унинг якунлари бўйича тўпланган материаллар суд томонидан қонуний кўриб чиқилиши маълум қилинди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.