Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Термизликлар ва шаҳримиз меҳмонлари диққатига!

Аввал хабар берганимиздек, эртага, 7-март куни Термиз шаҳрида Сурхондарё тажрибаси мисолида “Талабалар баҳори” ёшлар фестивали бўлиб ўтади. Шу муносабат билан фестивал доирасида ўтказиладиган оммавий тадбирлар давомида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида шаҳарнинг қатор кўчаларида транспорт ҳаракати вақтинча чекланади.

Жумладан:

“Талабалар оммавий югуриш марафони” ўтказилиши муносабати билан соат 06:00 дан 10:00 гача Алишер Навоий кўчасининг “Сурхон-Арена” спорт мажмуаси ёнидаги чорраҳаси,  Алишер Навоий ва Ислом Каримов (Божхона чорраҳаси) кўчалари кесишган чорраҳадан “Бегойим” ресторани чорраҳасигача ҳамда ушбу чорраҳадан “Баркамол авлод” ва “Бобоқўрғон”, шунингдек, “Бобоқўрғон” ҳамда “Дилнаво” кўчалари чорраҳаси орқали Ҳаким ат-Термизий шоҳ кўчасининг “Болажон” боғигача бўлган қисмида;

“Талабалар оммавий веломарофони” ҳамда “Согʻлом ҳаёт учун 5000 қадам” юриш марафони ўтказилиши муносабати билан соат 06:00 дан 24:00 гача Ҳаким ат-Термизий шоҳ кўчасининг "Темир йўл вокзали" ёнидаги чорраҳасидан “Болажон” боғидаги чорраҳасигача бўлган қисми транспортлар ҳаракати учун тўлиқ ёпилади.

“Талабалар баҳори” ёшлар фестивали оммавий тадбирларининг хавфсиз ўтиши ҳамда тадбир муносабати билан ўтказилаётган “Автомобилсиз кун” акцияси доирасида ушбу кўчаларда автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланиб, пиёдалар ҳудудига айлантирилиши сабабли йўловчиларга пиёда сайр қилишни, ҳайдовчиларга айланма йўллардан ҳаракатланишни тавсия қиламиз.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.