Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Музработга ташриф: Маҳалла “еттилиги”, таълим, спорт ва тиббиёт масканлари фаолияти билан танишув ҳамда ижтимоий соҳадаги ишлар муҳокамаси

Хабар бериб бораётганимиздек, вилоят раҳбарининг ҳафталик иш режасига мувофиқ ҳафта кунларида маълум бир соҳани ўрганиш, бу борада ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар билан танишиш белгиланган. Бугун мазкур режага мувофиқ вилоятимиз ҳокими Улуғбек Қосимов ижтимоий соҳадаги ишлар билан танишиш мақсадида Музработ туманида бўлди.

Туманга ташрифнинг дастлабки манзилида, “Маданият” маҳалласи “еттилиги” фаолияти билан танишилди. Амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги режалар юзасидан вилоят раҳбарига ахборот берилди. Аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш, томорқалардан самарали фойдаланиш юзасидан вазифалар белгилаб берилди.

Шундан сўнг маҳаллада жойлашган таълим масканлари фаолияти билан танишилди. Жумладан, 24-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида таълим-тарбия жараёнлари, боғчада яратилган шароитлар кўздан кечирилди. Вилоят раҳбари 13-сонли мактабдаги “Халқ ва армия – бир тану бир жон!” тадбирида иштирок этди. Тадбирда ҳарбийлар томонидан қурол-аслаҳалар намойиши ҳамда кўргазмали чиқишлар қилинди. Вилоят ҳокими ёшларни таълим ва спортга жалб қилиш ҳамда Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш учун нуронийлар билан ҳамжиҳатликда ишлаш зарурлигини қайд этди.

Шунингдек, мактабда ташкил этилган бадиий гимнастика тўгараги фаолияти билан танишилди ҳамда Президентимизнинг гимнастика спорт турларини ривожлантириш борасида берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида вилоятдаги 17 та мактаб учун бадиий гимнастика жиҳоз ва анжомлари топширилди. Спорт мураббийлари ва мутасаддиларга аҳолини оммавий спорт турларига кенг жалб қилиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш вазифалари топширилди. Шу ернинг ўзида кўзи ожизлар олимпиадаси вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Вилоят раҳбари ғолибларга пул мукофотларини топширди ҳамда мусобақанинг республика босқичида омад тилади.

Ташриф тумандаги 51-сонли оилавий поликлиникада давом этди. Тиббиёт масканида шаҳар ва туманлар тиббиёт бирлашмалари бошлиқларининг аҳолига патронаж хизмати кўрсатиш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан ахборотлари тингланди ҳамда ҳудудлар учун УТТ, ЭКГ, кардиомонитор ва бошқа тиббий асбоб-ускуналар топширилди. Аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, дори-дармонларнинг манзилли етиб боришини таъминлаш, касалликлар профилактикаси борасида вазифалар белгилаб берилди.

Кейинги манзилда “Юртим жамоли” маҳалласида сектор раҳбари томонидан амалга ошираётган ишлар ва келгусидаги режалар юзасидан тайёрланган тақдимот билан танишилди.

Ташриф сўнгида вилоят ҳокими раҳбарлигида “ЗООМ” платформаси орқали ҳудудларда ижтимоий соҳада амалга оширилаётган ишлар танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди. Йўл қўйилган камчиликлар кўрсатиб ўтилди ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.

1 изоҳ

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.