Термиз шаҳридаги мактабларда «турникет» ўрнатилмоқда

Жорий йил 27 февраль куни вилоят ҳокими мутасаддилар билан Термиз шаҳридаги 19-сонли мактабда бўлиб, шаҳардаги 27 та мактабга “KPI” тизимини жорий этиш, камералаштириш ҳамда “турникет” ўрнатиш бўйича вазифаларни белгилаб берган эди.

Бугун вилоят раҳбари Термиз шаҳридаги 26-сонли мактабда видеокузатув мосламаларининг иш жараёнлари ҳамда “турникет” тизимини жорий этиш ишлари билан танишди. Тизимга кўра, ўқувчи мактабга киргач “турникет” тизимининг юзни таниб олиш функцияси билан жиҳозланган камералари ёрдамида унинг мактабга келганлиги тўғрисида қайдларни марказий серверга узатади ҳамда шу орқали ота-онага фарзанди мактабга келганлиги тўғрисида смс-хабарнома юборилади.

Мактаб хоналари ҳам камералаштирилган бўлиб, дарс жараёнларининг бориши мутасаддилар томонидан мониторинг қилиб борилади. Вилоят раҳбари тизим ҳақида тақдимот билан танишиб, мутасаддиларга мактабларда босқичма-босқич ушбу намуна асосида тизимни ўрнатиш вазифасини топширди.

Вилоят раҳбари мактабда таълим жараёнлари билан ҳам танишиб, ўқувчилар билан суҳбатлашди. Иқтидорли ўқувчиларга совғалар топширилди.

 

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.