Маҳаллаларда аҳоли даромадини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилади

Президентимиз ҳузурида куни-кеча маҳаллаларда аҳоли даромадини ошириш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди ҳамда вилоят ҳокимларига ривожланишдан орқада қолаётган туманларда ишларни ташкил этиб, намуна қилиш, ҳар бир маҳалла кесимида ишсизликни камайтириш чораларини кўриш топширилди.

Бугун ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш, аҳоли бандлиги ва даромадини ошириш, камбағалликни қисқартириш ҳамда маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш мақсадида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Жарқўрғон тумани “Қораёнтоқ” маҳалласида бўлди.

Дастлаб, вилоятдаги иқтисодий комплекс ташкилотлари, алоқадор соҳа мутасаддилари ҳамда туман сектор раҳбарлари ва масъуллари иштирокида мавжуд ҳолат, маҳаллада амалга ошириладиган чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Вилоят раҳбарига маҳалланинг драйвер соҳалари, ривожланиш нуқталари, мавжуд муаммолари ҳамда уларнинг ечимлари юзасидан ахборотлар берилди. Муҳокамалар якунида тегишли чора-тадбирлар белгиланиб, аҳоли бандлиги ва турмуш фаровонлигини ошириш, инфратузилмани яхшилаш бўйича топшириқлар берилди.

Шундан сўнг, вилоят раҳбари масъуллар билан маҳалла бўйлаб хонадонларда бўлиб, аҳоли билан мулоқот қилди. Уларни қийнаб келаётган муаммолар тингланди, томорқадан самарали фойдаланиш ҳолати кўздан кечирилди. Ўрганишлар давомида мутасаддиларга аниқланган ҳолатларни бартараф этиш, янги имкониятларни ишга солиш, аҳолининг томорқадан самарали фойдаланиш маданиятини шакллантириш, бозорбоп, даромадли озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни йўлга қўйиш, оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш юзасидан вазифалар топширилди.

Вилоят раҳбари, ҳудудларга ташрифини Термиз туманида давом эттириб, оғир ҳудудлар тоифасига кирувчи “Бунёдкор” маҳалласида бўлди. Бу ерда иш ўринларини кўпайтириш, аҳоли бандлигини таъминлаш учун мавжуд имкониятлар кўздан кечирилди. Хусусан, 4,5 гектарлик майдонда ташкил этилган иссиқхонада помидор маҳсулотлари етиштириш жараёнлари билан танишилди. “Ёшлар келажагимиз” жамғармасидан имтиёзли кредитлар асосида ташкил этилган иссиқхона комплекси ва "Ёшлар меҳнат гузари" имкониятларини тўлиқ ишга солиш ҳамда ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Ҳудудлар белгилаб берилган топшириқлар ижросини ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.