Улуғбек Қосимов: “Рамазон ойида “Сурхондарё тажрибаси” асосида кўмакка муҳтож оилаларга ёрдам бериш ишларини давом эттирамиз”
Сурхондарё вилояти ҳокими раҳбарлигида жорий ҳафта аввалида навбатдаги “Ҳокимлик соати” йиғилиши видеоселектор тарзида ўтказилди. Вилоят, шаҳар ва туманлар сектор раҳбарлари, бошқарма ва идоралар ҳамда алоқадор ташкилотлар мутасаддилари иштирокида ўтказилган видеоселекторда дастлаб, Муборак Рамазон ойини муносиб ўтказиш, бу борада амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар муҳокама қилинди.
– Президентимизнинг кўрсатмаси билан ўтган йилги Рамазон ойида кўмакка муҳтож, кам таъминланган оилаларни моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш борасида “Сурхондарё тажрибаси”ни йўлга қўйгандик. Бу борадаги ишларни бу йил ҳам давом эттирамиз. Барча сектор раҳбарлари, жойлардаги имомлар билан Рўзаи Рамазон ойи давомида қийналган, ижтимоий муҳофазага муҳтож, кам таъминланган оилаларнинг ҳолидан хабар олиб, уларга моддий ёрдам, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда байрам совғаларини етказиб беришни йўлга қўяди – дея вазифаларни белгилаб берди вилоят раҳбари.
Йиғилишда “Наврўз” умумхалқ байрамига тайёргарлик жараёнлари, белгилаб берилган топшириқлар ва фаоллар томонидан кўтарилаётган мурожаатлар ижроси, ижро интизоми ҳамда кунлик кўрсаткичлар таҳлили кўриб чиқилди. Масалалар юзасидан соҳалар, тармоқлар ва ҳудудлар раҳбарларининг ахборотлари тингланди.
Йўл қўйилган камчиликлар кўрсатиб ўтилди ва жорий ҳафта давомида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилди. Айрим мутасаддилар фаолияти танқид қилиниб, огоҳлантиришлар ва тегишли чоралар кўриш бўйича топшириқлар берилди.
Шунингдек, тўртта туман ҳокимига янги тайинланган ўринбосарлар ҳам таништирилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz