Тадбиркорлар қабули ва инвестиция лойиҳалари муҳокамаси ўтказилди

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш, янги таклиф ва ташаббусларни кўриб чиқиш ҳамда тегишли чора-тадбирларни белгилаш мақсадида ҳудудий студиялар орқали навбатдаги “Тадбиркорлар қабули”ни ўтказди.

Қабул аввалида вилоятда инвестиция, саноат ва экспорт бўйича амалга оширилиши лозим бўлган лойиҳаларнинг ижроси муҳокама қилинди. Эришилган натижалар ва йўл қўйилган камчиликлар таҳлил қилинди. Хусусан, вилоятда маҳаллий лойиҳаларнинг айримлари белгиланган муддатда ишга туширилмаслиги натижасида режалаштирилган иш ўринлари тўлиқ яратилмаганлиги танқид қилинди.

Ҳудудлар ва тармоқлар кесимида ҳар бир тармоқ ва лойиҳалар юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари эшитилди.

Ҳудудий инвестиция дастури ижроси, хорижий инвестицияларни жалб қилиш, ташрифлар ва форумларда келишилган лойиҳаларни амалга ошириш, экспорт кўрсаткичларининг бажарилиши, “Тинчлик” ёшлар саноат зонаси ҳамда бошқа йўналишлар бўйича келгусидаги муҳим вазифалар белгилаб берилди.

Шундан сўнг, ҳудудий студиялар орқали 73 нафар тадбиркорнинг олинган кредит муддатини узайтириш, солиқ, субсидия, ундирув, кадастр ва ер майдонлари билан боғлиқ турли масалалардаги 75 та мурожаати тингланди. Қабул давомида мурожаатларнинг 13 таси ижобий ҳал этилди. Ижроси қўшимча ўрганиш ва муддат талаб қиладиган 62 та мурожаат тегишлилиги бўйича масъулларга йўналтирилиб, ижроси назорат олинди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.