Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Улуғбек Қосимов: “Олимпиада чемпионини тайёрлаган мураббийларга хонадон, жаҳон чемпионини тайёрлаган мураббийларга автомобиль топширилади”

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ўзининг ҳафталик иш режасига мувофиқ ижтимоий соҳада амалга оширилаётган ишлар, маҳаллаларда белгилаб берилган топшириқлар ижроси билан танишиш мақсадида Ангор туманига ташриф буюрди.

Вилоят раҳбари дастлаб, “Навшаҳар” маҳалласида аввалги ташрифларда белгилаб берилган топшириқлар ижроси, “еттилик” фаолияти билан танишди. Маҳаллада топшириққа асосан, ички йўллар асфальтланмоқда, кўчалар ободонлаштирилиб, дарахт кўчатлари экилган, ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида тикув дастгоҳлари тарқатилган, патронаж хизмати “Сурхондарё тажрибаси” асосида йўлга қўйилган.

Маҳалла нуронийлари ва фаоллари амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида аҳоли турмуш фаровонлиги яхшиланганини таъкидлаб, давлатдан миннатдор эканликларини билдиришди. Вилоят раҳбари мутасаддиларга бошқа маҳаллаларда ҳам ишларни шу тартибда ташкил этиш, бунда, биринчи навбатда оғир ҳудуд тоифасидаги маҳаллаларга эътибор қаратиш топшириғини берди.

Кейинги манзилда, 24-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида таълим-тарбия жараёнларининг бориши, яратилган шароитлар ҳамда гимнастика тўгараги фаолияти билан танишилди. Болажонларга ёшликдан гимнастикани ўргатиш учун яратилган шароитлар вилоят раҳбари томонидан эътироф этилди ва ушбу намуна асосида бошқа боғчаларда ҳам тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш топширилди.

Шунингдек, туман болалар спорт мактабида мураббийлар ва спортчи ёшлар билан учрашув ўтказилди. Вилоят раҳбари Олимпиада чемпионини тайёрлаган мураббийларга хонадон, жаҳон чемпионини тайёрлаган мураббийларга эса автомобиль калитлари топширилишини таъкидлади. Учрашувда воҳалик жаҳон чемпиони Рината Илматовага пул мукофоти сертификати топширилди. Унга кейинги мусобақаларда омадлар тиланди.

Вилоят ҳокими мураббийларга ёшларни спортга кенг жалб қилиш бўйича кўрсатмалар, спортчиларга эса ўз устиларида қаттиқ ишлаб, натижа кўрсатиш бўйича тавсияларини берди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.